Professional Finance Audit

Кичик бизнесдан тортиб йирик корхоналаргача — хавфсиз ва профессионал бухгалтерия!

Бизнес ҳажми қандай бўлишидан қатъи назар, ҳисоб-китобларингизни қонуний, аниқ ва жарималарсиз юритишни ўз зиммамизга оламиз.

Бухгалтериядаги тартибсизлик ва солиқ хавфларига чек қўямиз!

01

Экспресс-аудит совға

Сайтимизда сўровномадан ўтинг ва бухгалтериянгизнинг реал ҳолатини бепул билиб олинг.

02

Нолдан тиклаш

Чалкаш 1С базалари ва топширилмай қолган ҳисоботларни қисқа муддатда титкилаб, текислаб берамиз.

03

Профессионал ҳимоя

Солиқ идораларидан келган ҳар қандай хат ва талабномаларга (камерал) ўзимиз асосли жавоб берамиз.

Таниш ҳолатми?

Хизматлар

Бухгалтерия ҳисобини тўлиқ юритиш (Аутсорсинг)

+

Бу хизмат доимий бухгалтер ўрнини мукаммал даражада босади. Биз корхонангизнинг барча бирламчи ҳужжатларидан тортиб, якуний балансигача бўлган жараённи ўз зиммамизга оламиз.

МЧЖ (ООО), ЯТТ (ИП), қўшма корхоналар (СП) ва хорижий корхоналар учун.

  • Банк-мижоз билан ишлаш (тўлов топшириқномалари, кирим-чиқим операциялари)
  • Электрон ҳисоб-фактуралар (ЭҲФ) ва юк хатларини (ТТН) расмийлаштириш ҳамда назорат қилиш
  • Асосий воситалар, товар-моддий бойликлар (ТМБ) ва омбор ҳисобини юритиш
  • Дебиторлик ва кредиторлик қарздорликларини доимий мониторинг қилиш ва солиштирма далолатномалар (акт сверки) тузиш
  • Ички хўжалик операцияларини 1С дастурига киритиш
Нархларни кўриш →

Солиқ ҳисоботлари ва солиқ оптималлаштириш

+

Солиқ қонунчилиги (Солиқ кодекси) доимий равишда ўзгариб туради. Бизнинг экспертлар солиқларингизни қонуний йўл билан камайтириш ва хатоларсиз топширишга ёрдам беради.

  • Айланмадан олинадиган солиқ, ҚҚС (НДС), Фойда солиғи, ЖШШДС (НДФЛ) ва ижтимоий солиқ ҳисоботларини шакллантириш
  • Ҳисоботларни Давлат солиқ қўмитасининг my.soliq.uz портали орқали ўз вақтида ва хатосиз жўнатиш
  • ҚҚС гувоҳномасини олиш, тўхтатиб қўйилган бўлса, уни қайта тиклашда кўмаклашиш
  • Солиқ органларидан келган хат ва хабарномаларга (камерал текширувлар) профессионал ва асосланган жавоб хатларини тайёрлаш
  • Солиқ юкини қонуний йўл билан оптималлаштириш (мавжуд имтиёзлардан тўғри фойдаланиш)
Нархларни кўриш →

Кадрга оид иш юритиш ва иш ҳақи ҳисоблаш

+

Ходимлар билан боғлиқ ҳар қандай хатолик Меҳнат инспекцияси томонидан катта жарималарга сабаб бўлиши мумкин. Биз барча жараённи қонуний тартибга соламиз.

  • Ягона миллий меҳнат тизимида (my.mehnat.uz) иш берувчи ва ходимлар ўртасидаги меҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказиш (буйруқлар, кўчиришлар, бўшатишлар)
  • Корхонанинг ички меҳнат тартиб-қоидалари, штат жадвали ва штат лавозимларини ишлаб чиқиш
  • Иш вақтини ҳисобга олиш табелини юритиш
  • Ойлик иш ҳақи, касаллик варақлари (больничный), таътил пуллари (отпускные) ва компенсацияларни ҳисоблаш
  • Ходимлар учун пластик карталарга иш ҳақи ведомостларини шакллантириш ва жўнатиш
Нархларни кўриш →

Ташқи иқтисодий фаолият (ТИФ / ВЭД) бухгалтерияси

+

Экспорт ва импорт билан шуғулланувчи корхоналар учун валюта назорати ва божхона ҳужжатлари билан ишлаш жуда мураккаб ҳисобланади.

  • Ташқи савдо шартномаларини ТСОЯЭАТ (ЕИСВО) тизимига киритиш ва уларнинг ижросини назорат қилиш
  • Божхона юк декларациялари (БЮД / ГТД) асосида товарларни кирим қилиш
  • Валюта ҳисоб рақамлари билан ишлаш, валюта конвертацияси ва курс фарқларини тўғри акс эттириш
  • Хорижий ҳамкорлар билан ҳисоб-китоблар мониторинги ва божхона тўловларини оптималлаштириш бўйича маслаҳатлар
Нархларни кўриш →

Бухгалтерия ҳисобини қайта тиклаш ва тартибга солиш

+

Агар аввалги бухгалтерингиз ишларни ташлаб кетган бўлса, ҳужжатлар йўқотилган ёки базада тизимсизлик бўлса, биз ҳаммасини нолдан бошлаб тўғирлаймиз.

  • Корхона бухгалтериясининг амалдаги ҳолатини экспресс-аудитдан ўтказиш (хато ва камчиликларни аниқлаш)
  • Ўтказиб юборилган ёки хато топширилган солиқ ҳисоботларини қайта ҳисоблаш ва қайтадан (уточненный) топшириш
  • Йўқотилган бирламчи ҳужжатларни (банк, фактура, актлар) тиклаш
  • 1С дастуридаги базани қонунчилик талабларига мос ҳолда тартибга солиш ва молиявий балансни тўғирлаш
Нархларни кўриш →

Бизнесни рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш (Юридик хизматлар)

+

Бизнесни бошлаётганлар ёки уни ёпаётганлар учун ҳужжатбозлик ишларини осонлаштирамиз.

  • Давлат хизматлари маркази орқали МЧЖ ёки ЯТТни масофадан туриб, тезкор рўйхатдан ўтказиш
  • Низом (Устав) ва таъсис ҳужжатларини тайёрлаш
  • Корхона фаолияти турига қараб тўғри солиқ тизимини (Айланмадан олинадиган солиқ ёки ҚҚС/Фойда солиғи) танлаш
  • Корхонани ихтиёрий равишда тугатиш (ликвидация) жараёнини солиқ текширувларисиз, тинч йўл билан якунлаш
Нархларни кўриш →

Тарифлар ва нархлар

Бизнесингиз ҳажми ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб мос тарифни танланг. Ортиқча штат ва яширин тўловларсиз — фақат бажарилган иш ҳажми учун тўлайсиз.

Старт

Кичик бизнес учун

Янги очилган корхоналар, фаолиятини энди бошлаган тадбиркорлар ва ҳужжат айланмаси кам бўлган бизнес учун.

Бизнес тури
Кичик ЯТТ ва айланмадан солиқ тўловчи МЧЖлар
Ҳужжатлар ҳажми
Ойига 15 тагача бирламчи ҳужжат (ЭҲФ, банк тўловлари)
Ходимлар сони
1–2 нафаргача
  • ✓ Банк-мижоз операциялари (ойига 2 марта)
  • ✓ Чораклик ва йиллик солиқ ҳисоботларини топшириш
  • ✓ Кадрлар ҳисоби (2 кишигача)
  • ✓ Telegram орқали тезкор қўллаб-қувватлаш

Кирмайди: ҚҚС ҳисоб-китоби ва ҳисоботи · ТИФ (ВЭД) операциялари · бухгалтерияни қайта тиклаш

1 500 000

сўмдан / ойига

Тарифни танлаш
Энг оммабоп

Ривожланиш

Фаол савдо, хизмат кўрсатиш ёки енгил ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи ҚҚС тўловчи корхоналар учун тўлиқ комплекс хизмат.

Бизнес тури
Умумбелгиланган солиқ (ҚҚС ва Фойда солиғи) тўловчи МЧЖлар
Ҳужжатлар ҳажми
Ойига 50 тагача бирламчи ҳужжат
Ходимлар сони
10 нафаргача
  • ✓ Кундалик банк ва ЭҲФ операциялари
  • ✓ Ойлик ҚҚС ва бошқа барча солиқ ҳисоботлари
  • ✓ Тўлиқ кадрлар ҳисоби ва my.mehnat.uz билан ишлаш
  • ✓ Иш ҳақи, таътил ва касаллик пулларини ҳисоблаш
  • ✓ Солиқ хабарномаларига (камерал) жавоб тайёрлаш

Кирмайди: ТИФ ва валюта операциялари · БЮД (ГТД) · кўп переделли ишлаб чиқариш таннархи

3 500 000

сўмдан / ойига

Тарифни танлаш

Премиум / ТИФ

Йирик ва масштабга эга бизнес

Экспорт-импорт (ВЭД) операциялари мавжуд, ишлаб чиқариш қувватларига эга ёки йирик чакана/улгуржи савдо тармоқлари учун.

Бизнес тури
ТИФ билан шуғулланувчи ва йирик айланмага эга корхоналар
Ҳужжатлар ҳажми
Чекланмаган (ёки келишилган ҳажмда)
Ходимлар сони
10 нафардан ортиқ
  • ✓ «Ривожланиш» тарифидаги барча хизматлар
  • ✓ Импорт/экспорт шартномаларини ЕИСВО тизимига киритиш
  • ✓ Божхона юк декларациялари (БЮД) ва валюта ҳисобини юритиш
  • ✓ Ишлаб чиқариш таннархи ва омбор қолдиқларининг мураккаб ҳисоби
  • ✓ Шахсий солиқ маслаҳатчиси — иш кунлари 1 соат ичида жавоб

6 000 000

Шартнома асосида

Таклиф сўраш

Нарх нималарга боғлиқ

Агар юқоридаги тарифлар бизнесингизга тўлиқ мос келмаса, нарх қуйидаги мезонлар асосида индивидуал ҳисобланади:

  • Корхонанинг солиқ тизими (ҚҚС бор ёки йўқлиги)
  • Бир ойлик банк айланмалари ва ЭҲФлар сони
  • Фаолият тури (чакана савдо, улгуржи савдо, ишлаб чиқариш, қурилиш, ТИФ)
  • Расмий ишлайдиган ходимлар сони

Нархлар «...дан бошлаб» кўрсатилган ва оммавий оферта ҳисобланмайди. Якуний сумма бепул экспресс-аудит натижасига кўра шартномада белгиланади.

Ўз тарифингизни йиғинг

Бизнесингиз турини ва ҳужжатлар сонини танланг — 1 иш куни ичида аниқ тижорат таклифини (КП) тайёрлаб юборамиз.

Фаолият тури
Солиқ тизими
Ойига тахминий ҳужжатлар сони
Ходимлар сони

Бепул ҳисоблаш воситалари

Буюртма бермасдан туриб ўзингиз ҳисоблаб кўринг.

Иш жараёни

Тўрт қадам. Биринчиси бепул, ҳеч қандай мажбуриятсиз.

  1. 01

    Ариза ва танишув

    Сайтда ариза қолдирасиз ёки Telegram орқали ёзасиз. Иш кунлари 1 соат ичида боғланамиз ва 30 дақиқалик суҳбатда корхонангиз билан танишамиз.

  2. 02

    Бепул экспресс-аудит ва ёзма хулоса

    Жорий ҳисоботингиз ва 1С базангизни кўриб чиқамиз. Натижани ёзма равишда берамиз: нима тартибда, қаерда солиқ хавфи бор, биринчи навбатда нимани тузатиш керак. Шу ерда бизнесингизга мос тарифни ҳам таклиф қиламиз.

  3. 03

    Шартнома, кафолат ва NDA

    Расмий шартнома тузамиз. Унда томонлар жавобгарлиги ва маълумотларнинг сир сақланиши (NDA) аниқ белгилаб қўйилади.

  4. 04

    Базани қабул қилиш ва доимий иш

    Ҳужжатларингиз ва 1С базангизни қабул қиламиз. Ҳужжатларни DIDOX ва Telegram орқали юборасиз. Биз кундалик операцияларни юритамиз, ҳисоботларни ўз вақтида топширамиз ва ҳар ой сизга молиявий ҳисобот берамиз.

15+ йиллик тажриба. 200+ муваффақиятли текширув.

Бизнинг жамоамиз — кўп йиллик амалий тажрибага эга бош бухгалтерлар ва аудиторлардан ташкил топган. Тажрибамизни замонавий технологиялар билан бирлаштириб, бизнеслар учун ишончли ва хавфсиз бухгалтерия тизимларини яратамиз.

15+ йил

Жамоа аъзоларининг ўртача иш тажрибаси

200+

Муваффақиятли якунланган солиқ ва аудиторлик текширувлари

Триллионлаб сўм

Назорат қилинган молиявий айланмалар ҳажми

360°

Бухгалтерия, солиқ ва аудитни комплекс назорат қилиш

01

Қонунчиликни чуқур билиш

Ўзбекистон солиқ ва меҳнат қонунчилигидаги ўзгаришларни мунтазам кузатиб, қарорларни амалдаги талаблар асосида қабул қиламиз.

02

Мураккаб ҳолатларда тажриба

Солиқ текширувлари, камерал назорат, ревизия ва бошқа мураккаб ҳолатларда кўп йиллик амалий тажрибага эгамиз.

03

Замонавий технологиялар

Булутли 1С, ЭҲФ, автоматлаштирилган тизимлар ва Telegram интеграциялари орқали бухгалтерия жараёнларини тез ва шаффоф бошқарамиз.

Бизнесингиз бухгалтерияси ва солиқ хавфларини мутахассислар билан биргаликда баҳоланг.

Бепул экспресс-аудит

Кимлар учун мос

Мос

  • + Ишлаб чиқариш корхоналари ва кластерлар
  • + Улгуржи ва чакана савдо тармоқлари
  • + ТИФ (экспорт-импорт) билан шуғулланувчи корхоналар
  • + Янги очилган ЯТТ ва кичик МЧЖлар
  • + Бухгалтери ишни ташлаб кетган корхоналар

Мос эмас

  • − «Орқага сана қўйиб расмийлаштириш» керак бўлган компаниялар
  • − Ҳужжатсиз айланмани ҳисобга олишни сўрайдиганлар
  • − Солиқни қонундан четлаб яширишни кутаётганлар

Кўп бериладиган саволлар

Масофадан ишлайсизми ёки офисда ҳозир бўлиш керакми? +

Ҳа, масофадан ишлаймиз. Ҳужжатларни электрон шаклда қабул қиламиз. Зарур бўлса, корхонага бориб ҳам ишлашимиз мумкин.

Солиқ қўшимча тўлов белгиласа, ким жавобгар бўлади? +

Масъулият шартномада қайд этилган: агар қўшимча тўлов бизнинг хатоимиз туфайли юзага келса, уни компания тўлайди. Биз юридик шахс сифатида ишлаймиз.

Ҳужжатлар қандай узатилади — қоғоз, Телеграм, DIDOX? +

Асосан DIDOX орқали. Керакли маълумот ва файлларни Телеграм орқали ҳам юборишингиз мумкин.

Сиз ёлғиз ишлайсизми ёки жамоа борми? +

4 мутахассисдан иборат жамоа. Кундалик ҳисобни бириктирилган бухгалтерлар юритади, ҳисоботни топширишдан олдин якуний текширувни амалиёт раҳбари — 25 йилдан ортиқ тажрибага эга бош бухгалтер амалга оширади.

Доимий хизмат эмас, битта лойиҳадан бошлаш мумкинми? +

Ҳа. Масалан, фақат таннархни ҳисоблаш, бухгалтерияни тартибга келтириш ёки солиқ бўйича текширувдан олдин ҳисобни кўриб чиқишимиз мумкин.

ҚҚС тўловчи корхоналар билан ишлайсизми? +

Ҳа, ишлаймиз. ҚҚС ҳисоб-китоби ва ҳисоботларини ҳам юритамиз.

Агар бизда 1C умуман бўлмаса-чи? +

Ҳа. 1C бўлмаса ҳам бухгалтерияни йўлга қўйиш ва 1C дастурини жорий қилишда ёрдам берамиз.

Бир вақтнинг ўзида нечта корхонани юритасиз? +

«Премиум / ТИФ» тарифида бир вақтнинг ўзида 6 тадан ортиқ корхона олмаймиз — бу тариф амалиёт раҳбарининг шахсий вақтини талаб қилади. «Старт» ва «Ривожланиш» тарифларида ҳажм кенгроқ, лекин ҳар бир ҳисобот топширилишидан олдин амалиёт раҳбарининг якуний текширувидан ўтади.

Алоқа

Ариза қолдиринг — иш кунлари 1 соат ичида жавоб берамиз.

Қўнғироқ қилиш Телеграмда ёзиш